Ватанимизнинг асл фарзанди Чориев Элёр Ахматовични хотираси абадийлаштирилди.

           

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида туманимиздаги ушбу билим даргоҳига Ватанимизнинг асл фарзанди Чориев Элёр Ахматовични хотирлаб тўпланиб турибмиз.

Чориев Элёр Аҳматович 1984-йил 22-мартда Пастдарғом тумани “Истиқбол” маҳалласида таваллуд топган. 1990 йилда туманимиздаги 15-умумтаълим мактабнинг 1-синфига қабул қилинган. У мактабда ўқиш даврида ота-она ва устозларга ҳурмати, ватанига муҳаббати ва садоқати билан бошқа тенгдошларидан ажралиб турарди. Унинг ҳарбий соҳага қизиқишлари ва интилиши натижасида туманимиз бўлажак ҳарбийлари

2000 йилда “Шунқорлар” танловининг вилоят босқичида 2-ўринни эгаллади.

Чориев Элёр Аҳматович 2002 йил Тошкент Олий Умумқўшин Қўмондонлик билим юртига ўқишга кирди. 2006-йилда билим юртини аъло баҳоларга тамомлади. Тинимсиз изланишлари натижасида 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясига ўқишга қабул қилинди ва 2012 йил имтиёзли диплом билан ўқишни тугатди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати ходими, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси Чегара қўшинлари минтақавий штаб бошлиғи Чориев Элёр Ахматович 2016-йил 18-октябр куни ҳарбий қисм томонидан қўйилган навбатдаги жанговар топшириқ Давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизлик ва давлат чегараларини дахлсизлигини таъминлаш ва хизмат бурчини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил

14 январдаги «Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбeкистон Рeспубликаси Қуролли Кучларининг 25-йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармонига мувофиқ ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун марҳум Чориев Элёр Ахматович “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Бугун барчамиз бу инсон номини ёд этиб, унинг ўлмас хотирасига чуқур ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирамиз, у қалбларда абадий яшайди.

Аминманки, бу инсон тимсоли барчамизни Ватанни ҳақиқий фарзандлик меҳри билан севишга, халқимизга садоқат билан хизмат қилишга даъват этиб туради.

 

 

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM