“Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди

         Пастдарғом туманидаги 32-сон мусиқа ва санъат мактабида “Оила қуришда - никоҳ шартномасининг аҳамияти” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди. Туман "Оила"илмий-амалий маркази, ФХДЁ бўлимлар, ҳамкор ташкилотлар ва 200 га яқин иштирокчилар қатнашган ўқув семинарини  туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.А.Санақулова очиб берди.  Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди раиси М.М.Тожиев "Оила жамиятнинг асосий бўғини", ФИБ туман суди раиси А.Болтаев "Оилада ҳуқуқий муносабатлар", туман бош имом хатиби О.Назаров "Оилада маънавий-ахлоқий ва диний маърифий тарбия" мавзуларида сўзга чиқдилар.

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM