ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

                Бугун, Халқ депутатлари туман Кенгашининг 56-сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Кенгаш раиси Ш. Худойбердиев бошқариб борди. Корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллалар раислари, ИИБ, прокуратура ходимлари иштирок этган сессияда туманда жиноят содир этишга моил бўлган шахсларни ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларни реаблитация қилиш ва қўллаб-қуввватлаш орқали соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида прокуратура томонидан олиб борилган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

  Сессияда вилоят прокурори ўринбосари Сирожиддин Эшқувватов жиноят ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорликда амалга оширилган ишлар аҳволини ўрганиш натижалари бўйича маълумот берди. Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарҳод Ҳасанов ҳам кун тартибидаги масала юзасидан алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари олдида турган муҳим вазифалари тўғрисида фикр мулоҳазаларини билдирди. Сессияда,  туман ИИБ бошлиғи Ш. Қўзиев, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Ишмуродова Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси В. Жўрақуловлар кун тартибидаги масаллар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Кун тартибидаги масала юзасидан сессияда қарор қабул қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM