Беклар маҳалласида Репродуктив саломатлик мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Пастдарғом туман Беклар маҳалла фуқаролар йиғини 103-мактабда юқори синф ўқувчилари ўртасида Репродуктив саломатлик ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда тартиб-интизом ва кийиниш маданияти мавзусида ўтказилган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуратова,    “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари С.Атаулллаева, Қизлар саломатлик маркази ходимлари, 103-мактаб психологи Б.Эгамбердиева, 103-мактаб хотин-қизлар кўмитасининг бошланғич ташкилоти раиси Г.Бошманова ва 103-мактабнинг юқори синф ўқувчилари иштирок этишди. Туман ҳокими ўринбосари Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ишмуратова сўзга чиқиб кун тартибидаги икки масала бўйича ўз фикрини баён қилди. З.Ишмуратова ўз сўзида ҳар бир қиз бола ўзининг соғлигига бефарқ бўлмаслиги, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш кераклиги, бир йилда 2 маротаба тиббий кўрикдан ўтиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтиш билан бирга мактабга формада келиши, мактаб тартиб қоидаларига риоя қилиш кераклиги, бўш вақтларида қиз болалар учун керакли бўлган турли тўгаракларга қатнашиши, ҳар бир қиз боланинг қўлида ҳунари бўлиши, келажакда унга қўл келиши ҳақида гапириб ўтди. 

 

Шундан сўнг “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари С.Атаулллаева ўз сўзида ҳар бир қиз бола оила кўзгуси эканлиги, улар ўз одоби, хулқи, жамоат жойида ўзини тутиши билан ажралиб туриши кераклиги, келажакда ота-онасининг юзини ерга қаратмасдан, наъмунали хулқлари билан ўқувчиларга ўрнак бўлиши кераклигини айтиш билан биргаликда келажакда улар бўлғуси она эканлиги, бунинг учун ўзларининг соғлигига ҳозирдан эътиборли бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Бугун биз оиладаги бир-бирини ҳурмат қилиш, тушиниш, уларни  мақсад сари йўналтира олсак хотин-қизларимиз ўртасида салбий ҳолатларнинг келиб чиқишига йўл қуймаган бўламиз. Энг аввало уларнинг саломатлигини тўғри йўлга қуйсак, рухан тетикликга йўналтирсак биз оилаларимизда хеч қанақа салбий ҳолатни келиб чиқишига  йўл қуймаймиз. 
Сўзга чиққан туман Қизлар саломатлик маркази ходими шундай тинч осуда хайётда яшаётганимизда уларга мамлакатимизда берилаётган эътиборга шукур қилишимизни тушунтирди. Хеч ким иродасизлик, бепарволик, дангасалик, лоқайтлик иллатларига берилмасин, бу нохуш ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилдир. Айниқса ёшларимиз ёлғон гапирмаслик ўз вақтини бесамар кетгизмаслик илимга сарфлаш,  китоб ўқишга, ҳунарга бағишлаши лозим деб кўрсатди. Ҳар-бир киши иродаси мустахкам бўлиб, юксак орзулар билан яшасин. 
Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда  маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича “Беклар” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси эрта никохнинг салбий оқибатларини фуқароларга тушунтириб ўтди. Энг аввало бугунги йўлга қуйилаётган оилаларда ёшларимизнинг ёши, мустахкам билими, саломатлигига алохида ахамият бериши лозимлигини ўқтириб ўтди.

 

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM