Туман ҳокимининг қарори

2019 y.г. “____” _______          №________             Juma sh.– г. Джума

Самарқанд вилоят хокимининг 2019

йил      8      январдаги     13-Қ-сонли

“Самарқанд вилоятининг 2019 йилги

маҳаллий бюджети параметрларини

тасдиқлаш     тўғрисида”ги    қарори

хусусида
    Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (“Ўзбекитсон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2013 йил 31 декабрь, 52-(I)-сон) 28, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекитсон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятиниг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 329/59-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-31-10/724-сонли хати ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан
                                                                              ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Самарқанд вилоят хокимининг 2019 йил 8 январдаги 13-Қ-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макрооиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли ва халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Самарқанд вилоятиниг 2019 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги 329/59-сонли қарори рахбарлик ва  ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Пастдарғом тумани бўйича 2019 йилги параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Пастдарғом тумани бўйича 2019 йилги даромадлари, харажатлари ва ижтимоий соҳа учун трансферлари ҳажми 2-иловага мувофиқ;
Пастдарғом тумани маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга заҳира жамғармаси миқдори  3-иловага мувофиқ;
Пастдарғом тумани маҳаллий бюджетларининг 2019 йилга айланма касса маблағлари меъёрлари 4-иловага мувофиқ;
3. туман маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган ҳаражатларга йўналтиришга йўл қўйилмасин.
4.Туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев):
Даромадлар ва ҳаражатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида туман маҳаллий бюджетига вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли трансфертлар ва ссудалар ажратишда ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;
Иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.
5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг ҳаражатлари сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган ҳаражатлари параметри доирасида амалга оширсин.
6. Туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев):
вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиш лозимлиги белгилаб қўйилсин.
7. Туман ҳокиминиг биринчи ўринбосари (Н.Сулайманов), туман Молия бўлими (Б.Мамадалиев), туман “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси (Х.Сайфиев) сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб боришни таъминласин, кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чораларни кўрсин ва маблағлар етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини туман маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қопланиши юзасидан зарурий чоралар кўрсин.
8. Мазкур қарор бўйича “Пастдарғом хақиқати” газетасида эълон қилинсин хамда ҳокимликнинг Pastdargom.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9.  Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
           10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман        хокимининг   биринчи  ўринбосари  Н.Сулайманов  зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими                                                   Ш.Худайбердиев
 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM