ТУМАНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ЯНАДА КЎПАЙДИ

          Пастдарғом тумани Ховузак МФЙда Ташаббускор-тадбиркор Хасанова Шахноза томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли Қарори асосида “Детская академия” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди.

 

     

         Таълим муассасасида 25 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган бўлиб унда бир нафар тарбиячи ва бир нафар ёрдамчи тарбиячи фаолият олиб боради. Таълим муассасаси ота-оналар талабидан келиб чиқиб рус тилида фаолият олиб боради. Бундан ташқари таълим муассасасида хорижий тиллардан инглиз тили, бадий гимнастика, шахмат тугараклари хам йўлга қўйилган. Ота-оналар талабидан келиб чиқиб тадбиркор тарбияланувчиларни хар куни эрталаб ўз уйларидан олиб келишга ва кечга ўз уйларига олиб бориш учун транспорт ажратилган бўлиб қўшимча хизматларни хам жорий этган.

Ташаббускорнинг такидлашича оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этишда Корея технологиялари асосида болалар ётоқ кроватлари машғулот хоналари ташкил этилган. Хоналарни жихозлаш учун ташаббускорнинг ўз маблағларидан жами 76 млн сўм ажратилган.

            Пастдарғом тумани Бустон МФЙда Ташаббускор-тадбиркор Ибрагимова Гулмира томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли Қарори асосида 14-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Таълим муассасасида 25 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган бўлиб унда бир нафар тарбиячи ва бир нафар ёрдамчи тарбиячи фаолият олиб боради. Ташаббускор томонидан МФЙдаги 3-7 ёшли МТМга қамраб олинмаган болаларни қамраб олган. Бундан ташқари икки нафар ишсиз аҳолини иш билан таъминлаган.

Пастдарғом тумани Жағалбойли МФЙда Ташаббускор-тадбиркор Абдуахадов Шохрух томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли Қарори асосида 18-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Таълим муассасасида 25 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган бўлиб унда бир нафар тарбиячи ва бир нафар ёрдамчи тарбиячи фаолият олиб боради. Муассасада аҳоли талабидан келиб чиқиб рус ва инглиз тили тугараклари жорий этилган. Ташаббускор томонидан МФЙдаги 3-7 ёшли МТМга қамраб олинмаган болаларни қамраб олган. Бундан ташқари икки нафар ишсиз аҳолини иш билан таъминлаган.

Пастдарғом тумани Мехнат МФЙда Ташаббускор-тадбиркор Турсунов Дилшод томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 595-сонли Қарори асосида 4-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. МФЙда мактабгача таълим муассасаси мавжуд эмаслигини хисобга олиб ушбу таълим муассасасини ташкил этиш орқали 25 нафар тарбияланувчини ўз бағрига олган бўлиб унда бир нафар тарбиячи ва бир нафар ёрдамчи тарбиячи фаолият олиб боради. Ташаббускор ёш бўлишига қарамай тадбиркорликни шу соҳасини келажакда ривожлантиришга ва бу орқали МФЙнинг МТМ ёшидаги болаларни қамраб олишни режалаштирган.

Туман бўйича бугунги кунда 23 нафар ташаббускор-тадбиркор  оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этган бўлиб буларда жами 550 нафар тарбияланувчилар таълим-тарбия олмоқда. 2019 йил охирига қадар яна 25 та оилавий нодавлат МТМ ташкил этиш режалаштирилган бўлиб бунда туманимизнинг 1175 нафар болаларни қамраб олиш режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM