БЎЛАЖАК ЧЕМПИОНЛАР ҲОКИМ СОВРИНИ УЧУН БЕЛЛАШИШДИ

Image_tadbir: 

      Кеча 24 февраль куни 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ҳамда фахрийлар ўртасида “Самбо” кураш тури бўйича туман очиқ биринчилигида ҳоким соврини учун мусобақа ташкил этилди. Унда туман ҳокими Ш.Худойбердиев, вилоят ИИБ бошлиғи А.Тошпулатов ва туман ИИБ бошлиғи Ш.Кузиевлар ҳам иштирок этишди.

 


2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 200 нафардан зиёд ёшлар ҳамда фахрийлар беллашувларда иштирок этиш учун йиғилишди. Мусобақада Паст Дарғом туман ёшларидан ташқари, Самарқанд Олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчилари, Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани, Каттақўрғон туманидан келган ўсмирлардан иборат меҳмон жамоалар ҳам ўз кучларини синаб кўришди. 


        Мусобақани туман ҳокими Ш.Худойбердиев очиб бериб, ёшларга спорт соҳасида эришилган ва эгалланиши лозим бўлган марралар ҳақида, шунингдек, спорт нафақат жисмоний чиниқиш, балки мардлик, бағрикенглик ҳамда маънавиятни ҳам юксалтиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.


Шундан сўнг, мусобақа фахрийлар ўртасидаги беллашув билан бошланиши йиғилган ёшларни руҳан тетиклаштирди. Унда Хончорбоғ маҳалласидан фахрийлар ўртасида миллий кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпиони Ўрол Элманов икки ўринишда рақибини курагини ерга теккизиб ғолиб бўлди. 


Кун бўйи давом этган мусобақада 29 кг.да Эргашев Фаёз (116-мактаб) 1-ўрин, Тўраев Оғабек 2-ўрин, Тоғаев Муслибек (Каттақурғон) 3-ўрин, 32 кг вазн тоифасида 116-мактаб ўқувчиси 1-ўринни, 2-ўринни Жўраев Турахон, 3-ўрин Муродов Шахбоз (17-мактаб)лар эгаллашди. 35 кг.да Турғунов Руслан (Бухоро), 38 кг.да Нарзуллаев Шохжахон, 42 кг.да Улуғмуродов Шохжахон, 42 (+) кг.да 1-ўрин Муродов Ислом (Каттақурғон), 2-ўрин Ҳайдаров Лазиз (23-мактаб), 3-ўрин Султонов Диёр (Бухоро)ларга насиб этишди.


Фахрийлар ўртасида Бобоназаров Хайриддин 1-ўрин, Тайинов Ботир 2-ўрин, Элманов Ўрал 3-ўринни олишди.    
        Ғолибларга Жисмоний тарбия ва спорт жамғармаси томонидан 1, 2, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар ҳамда 1-ўрин учун 300 минг, 2-ўринга 200 минг, 3-ўринга 100 минг сўмдан туман ҳокимининг пул мукофотлари топширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM