Пастдарғом туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида

Туман ҳокимининг

2018 йил 11 сентябрдаги

3235-Қ-сонли қарорга

1-илова

Пастдарғом туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида

НИЗОМ

  1. Умумий қоидалар
  1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 дскабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги                  ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг (кейинги ўринларда бошқарув аппарати деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
  2. Бошқарув аппарати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, халқ деиутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

 

  1. Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъмиилайди, халқ депугатлари туман Кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳалариии тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунгазам равишда текширади.

Бошқарув аппарати халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига ташкилий, гехник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.

  1. Бошқарув аппарати ўз фаолиятини ҳокимнинг раҳбарлигида амалга оширади.

5.           Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари, шунингдск давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа тагакилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади

II. Бошқарув аппаратининг вазифалари ва функциялари

6.     Қуйидагилар бошқарув аппаратининг вазифалари ҳисобланади: ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлар, Ўзбскистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларида, Вазирлар Маҳкамасинииг қарор ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлаш;

туман, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тснденцияларини комплекс таҳлил қилиш, асосий иқтисодий кўрсагкичлар динамикаси, таркибий ва институционал ўзгартиришлар, маҳаллий бюджстлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган эпг муҳим устувор вазифаларга мувофиқ туман, шаҳарлар ва тумапларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

туман, шаҳарлар ва туманларда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизациялаш, иқтисодиётда, энг аввало, саноатда ва қишлоқ хўжалигида гаркибий ўзгартиришларга доир тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

туман, шаҳарлар ва туманларнинг субвенция олишини кисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигипи ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

тадбиркорликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг қопуний ҳуқуқларини ва кафолатларини таъминлаш юзасидан ҳудудий бошқарув органларининг масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, ҳудудий инвсстиция дастурлари, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник янгилаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, маҳаллийлаштириш дасгури, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт ипфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастурлари, япги иш ўриплари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурлари, шунингдек бошқа ҳудудий дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб боришнинг самарали тизимини яратиш;

ҳудуд иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги ишгирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни ва таркибий ўзгаргиришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдалапиш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан тизимли таҳлилни ташкил этиш;

аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳудудий бошқарув органларининг, бошқа ташкилотларнииг яиги иш ўринлари яратиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли турмуши даражаси ва сифатини янада оширишга доир ишлариии мувофиқлаштириш;

таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида ипновациялар ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш, туманнинг ипновацион салоҳиятини, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари, фаолияги самарадорлигипи ошириш, хизматлар соҳасини тубдан такомиллаштириш, энг аввало, инновацион ишланмалар ва технологияларни жорий этиш;

қопунийликни, ҳуқуқ гартиботни ва хавфсизликнитаъминлаш, фуқаролариинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, табиий офатлар, эпидсмиялар ва бошқа экстремал ҳолатлар оқибатларини бартараф этиш билап боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;

ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг айрим тармоқларга ва умуман ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комилекс баҳолаш.

7.     Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қопуплари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентинииг ҳужжатлари ва тоишириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва топшириқлари билан ҳокимликка юклангап вазифаларни бажариш юзасидан аииқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Узбскистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизмаглари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг аииарати, ҳоким ва унинг ўринбосарлари гоишириқлари бўйича тегишли таҳлилий, маълумотнома, статистик материаллар ва таклифларни умумлашгиради ва тайсрлайди;

Ўзбскистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ дспутатлари туман Кенгаши ва ҳоким томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди;

Ўзбскисгон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Реснубликаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларии ва назорат рсжаларини ишлаб чиқади;

муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳамда туманни, шунингдек иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ривожлантиришнипг истиқболли вазифаларини амалга ошириш юзасидан таклифлар ва аниқ чора-тадбирларии ишлаб чиқади ҳамда ҳокимга ва унинг ўринбосарларига такдим этади;

иқтисодист ва ижтимоий соҳаиинг муҳим устувор вазифалари, давлат дастурлари амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Президентнииг ҳужжатлари ваи топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойиш ва топшириқлари бажарилиши бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

халқ деиутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким ва унинг ўринбосарлари иштирокида ўтказиладигаи йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини гаъминлайди, қабул қилингап қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ деиутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг комиссиялари ва бошқа ишчи оргаилари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилингаи қарорларнинг бажарилишини мувофиқлашгиради ва назорат қилади;

ҳокимнинг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кепгаши томонидаи эшитилишини ташкил қилади;

ҳокимликнинг иш режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

махфийлик режимини, давлат сирлари бўлган маълумотлар ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа ахборотлариинг ҳимоя қилинишини таъминлайди;

халқ депутатлари туман Кепгаши ва ҳокимликнинг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Бошқарув аннарати қонун ҳужжагларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради-

                  II. Бошқарув апнаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

8.     Бошқарув аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларпи бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бошқарув органларидан, шаҳар ва туман ҳокимликларидан, бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимлиқца кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ денутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлариии ташкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кепгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида кўриб чиқилиши ва муҳокама қилинишини гашкил этиш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва тумаи ҳокимликлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув апнаратига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билап боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқа ташкилотларнинг нормагив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ денутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, ҳокимнииг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари тоншириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

9.      Бошқарув аппарати:

ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилинш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тендеицияларининг, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишининг тизимли мониторинги олиб борилиши, ҳокимнинг кўриб чиқиши ва қарор қабул қилишини талаб этувчи муаммоли масалаларнинг келиб чиқиши сабаблари ўз вақтида аниқланиши ва таклифлар тайёрланиши;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, улариинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрлаииши;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис налаталари, Президент Девопи ва Вазирлар Маҳкамаси, халқ денутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳалариии ишлаб чиқиш ва экснсртизадан ўтказиш сифати, шуниигдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Прсзидентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқларининг, ҳоким ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг ҳудудий бошқарув органлари томонидаи бажарилиши ҳолатининг ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

                                     III.  Бошқарув аинаратиниш зузилмаси

10.         Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, вояга етмагаплар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат, ишлар бўлими, ҳоким ўринбосарларининг  бўлимларидан иборат бўлади.

Бошқарув аниаратининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган соии “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарори билан белгиланади.

11.     Бошқарув аппаратииинг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалар тақсимоти, ушбу Низом, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек ахборот-гаҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, ишлар бўлими , ҳоким ўринбосарлари бўлимлари тўғрисидаги Низомларга мувофиқ ташкил этилади.

12.     Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, вояга етмагаилар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби, юридик хизмат ва ишлар бўлимеи ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади.

Бўлимлар ҳамда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи ўз фаолиятида ҳокимнинг тегишли ўринбосарларига бўйсунади.

13.     Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Самарқанд вилояти Ташкилий-назорат гуруҳи билан келишган ҳолда ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг бўлими мудири ва мутахассислари, ҳокимнииг тегишли ўринбосари тақцимномаси бўйича ҳокимнинг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнииг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдап озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳоким ўринбосарларининг бўлимлари тўғрисидаги Низомлар, шунингдек улар ходимларииинг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия котиби ва юридик хизматнинг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади.

IV.                    Бошқарув аппарати фаолиятини ташкил этиш

15.     Бошқарув аппарати ишлари  Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонунларга, Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентинииг ҳужжатлари ва тоишириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва тошиириқларига, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларига, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик, таркибий бўлинмалар, уларнинг раҳбарлари ва мутахассисларининг иш режалари асосида ташкил этилади.

16. Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Копституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қопунлари, Ўзбекистон Республикаси Прсзидентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари билан ҳокимликка қуйидаги соҳаларда юклапгап вазифаларни бажариш бўйича аниқ чора-тадбирларнипг самарали, сифатли ва патижали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган:

а)      иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида:

иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, Ресиублика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш;

туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладап, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогиоз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;

иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;

ҳудудий бошқарув органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникация