КАСАЛНИ ДАВОЛАШДАН ОЛДИНИ ОЛГАН ЯХШИ

Image_tadbir: 

               Пастдарғом тумани Чандир иқтисодиёт ва сервис ҳамда Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежларида 2019 йил 14-феврал куни “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, гиёҳвандлик, одам савдоси ҳамда диний экстремизм ва терроризм каби иллатларга қарши кураш тўғрисида” навбатдаги профилактика тадбирлари бўлиб ўтди.

 

Тадбирларда туман ҳокимлиги, ДХХ вакили С.Муҳаммадиев, туман ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича катта инспектор, майёр Л.Ҳамидова, республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Ф.Яхшиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси В.Журақулов, “Мир Саид Барака” жомеъ масжиди имоми А.Юлдошев ҳамда “Чандир”, “Фурқат” маҳалла фуқаролар йиғинлари, Чандир иқтисодиёт ва сервис ҳамда Пастдарғом политехника касб-ҳунар коллежлари раҳбарияти ва 450 нафардан ортиқ ўқувчи – ёшлар ва фуқаролар иштирок этдилар.