“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят Пастдарғом туман бўлими томонидан Пастдарғом туман Сазағон маҳалла фуқаролар йиғинида “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Семинарда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи З.Н.Шодиева, СамДУ доценти, психолог А.Бахрамова, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман ҳокими ўринбосари, З.И.Ишмурадова, барча туман “Оила” илмий-амалий маркази раҳбарлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этдилар.