ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТДАРҒОМ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

26 декабрь куни ҳалк депутатлари пастдарғом туман кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб утди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ,  корхона ва ташкилотлар раҳбарлари хам иштирок этган сессияни туман кенгашининг раиси   Б. Садуллаев бошқариб борди.

 

 

Унда  2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги махаллий бюджети параметрлари тўғрисидаги молия  бўлими мудири Б. Мамадалиевнинг ахбороти депутатлар томонидан муҳокама қилинди.   Таъкидланганидек , ўтаётган йилда бюджетнинг даромадлар  қисми барча солиқ турлари ва бошқа тушумлар бўйича 192,3 млрд  сўмни ташкил этди . Йил якунига кўра ,  маҳаллий бюджет иҳтиёрида  1,1 млрд .  сўмдан қўшимча даромадлар  қилиши  кутилмокда.

“Обод қишлоқ “  ва “ Обод маҳалла “  дастурлари  ва бошқа ижтимоий соҳаларга ўтган йилллардагидан бирмунча кўп маблағ сарфланмокда.  Шунингдек , иқтисодиёт ҳаражатлари , марказлашган инвестицияларни молиялаштириш дастурларида  кўзда тутилган объектлари кўриш , реконструкция қилиш ишларига ҳам ўтган йиллардагига нисбатан  кўпроқ маблағ ажратилмоқда . Бу бюджет даромадларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар  натижасидир .  Президентимизнинг 2018  йил 29 июндаги фармони билан тасдиқланган  солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига  асосий  йўналишлар  доирасида иш ҳақи   фондига солиқ  юки 2019 йилдан бошлаб камайтирилмоқда.

2019 йилда  туман маҳаллий бюджети  даромадлар 48 млрд. 263 миллион 737 минг сўм , харажатлари 280 млрд .  121 миллион  . 983 минг  сўмни ташкил  этиши ,  республикадан туман бюджетига 231 млрд . 858 миллион  246 минг  сум  ижтимоий  соҳа  учун  трансферлар  ажратилиши  тўғрисидаги  маърузадаги  таклиф муҳокамалардан сўнг маъқулланди . Сессияда Узбекистон “ Адолат ” СДП  туман кенгаши депутатлик гуруҳи  томонидан киритилган    атроф – муҳитни  мухофаза  қилишга доир қонун ижроси  юзасидан ўрганиш натижалари ҳам муҳокама қилинди . Кун  тартибидаги  масалалар  бўйича   сессияда қарор  қабул қилинди.  

2015-2019 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM