Қабул

Жорий йилнинг 20 январ куни Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом  туман бўлими томонидан туман Хокимлиги Маданият бўлими биносида сайёр қабул ўтказилди.

         Қабул бўлим бошлиғи  С.И.Эрназаров томонидан ўтказилди.

Қабул давомида 16 та фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 8 таси жойида ҳал килинди,  2 та фуқароларнинг мурожаатларига тушунтириш берилди ва қолган 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижрога қаратилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 03.08.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Мусурмонов Қувончбекдан ундирувчи Туркманова Нигинанинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти  учун алимент олиши белгиланганлиги сабабли уларнинг мурожаати бўйича уларга берилган ҳуқуқий тушунтиришдан сўнг улар ўзаро келишиб, бир оила бўлиб яшашга рози бўлдилар. Шу муносабат билан бир оила тикланди ва ижро иши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш  тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 03.12.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Мусурмонов Асрордан ундирувчи Сулоймонова Сарвинознинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти  учун алимент олиши белгиланганлиги сабабли уларнинг мурожаати бўйича уларга берилган ҳуқуқий тушунтиришдан сўнг улар ўзаро келишиб, бир оила бўлиб яшашга рози бўлдилар. Шу муносабат билан бир оила тикланди ва ижро иши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш  тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 10.10.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Бозоров Анвардан ундирувчи Хасанова Заринанинг фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти  учун алимент олиши белгиланганлиги сабабли уларнинг мурожаати бўйича уларга берилган ҳуқуқий тушунтиришдан сўнг улар ўзаро келишиб, бир оила бўлиб яшашга рози бўлдилар. Шу муносабат билан бир оила тикланди ва ижро иши «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш  тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланди.

         Бундан ташқари, фуқаро Н.Газиеванинг, М.Абдиевнинг, Г.Сайдинованинг, М.Муродованинг ва  Ф.Номозоваларнинг мурожаатлари  ўтқазилган қабул жараёнида ҳал қилиб берилди.                                                                                                                                                                

Қолган мурожаатлар муддат талаб этилганлиги сабабли ижросини таъминлаш алоҳида назоратга олинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM