“Билганга пахта терим мавсуми қўшимча даромад топиш учун имконият”

Боғонали маҳалласида яшовчи Эшмурод Абдумуродовнинг ёши  етмишдан ошган. Отахон ҳамон тетик. У киши белни маҳкам боғлаб, пахта даласига чиқди. Агар бир кунда 100 килограм пахта терса 150 минг сўм оилага қўшимча даромад дегани.
- Ҳудуддаги “Худойқул Раҳимов” номли фермер хўжалигида   пахта ҳосили ҳар қачонгидан-да бўлиқ, -  дейди Эшмурод ота. -  Мавсум тўт- беш сўм ғамлаб олиш учун имконият  эканини билганлар вақт топиб, теримга отланган. Қийғос очилган пахта далада суяги қотган одамни ўзига тортавераркан.  Мен ҳам белга этак тақиб, далага чиқдим. Кунига етмиш килограмни қоралатиб пахта тераяпман. Кексама деб уйда ўтирмайман. Асосийси жисмоний меҳнат одамга тетиклик башилайди. Қолаверса, терим пули рўзғор учун қўшимча даромад. Билганга пахта терим мавсуми қўшимча даромад топиш учун имконият.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM