КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИ САБАБ “МАЛИБУ” ХАТЛОВДА

Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 2021 йил 16 июндаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Гумбаз чорваси” фермер хўжалигидан АТБ “Агробанк” Пастдарғом туман филиали фойдасига 136 млн. 736 минг сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган. 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Янги деҳқон барака” фермер хўжалиги томонидан қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли қўшимча жавобгар М.Н.га тегишли бўлган оқ рангли “МАЛИБУ” русмли автомашинаси мажбурий тартибда хатланди ҳамда ҳозирда реализация қилиш учун аукцион савдоларига чиқариш жараёнида.

Соҳиб ЗИЯТОВ,

Бюронинг Пастдарғом туман

бўлими давлат ижрочиси

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM