Мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда 

Жорий йилнинг 2022 йил 30 май куни “Зўр ТВ” телеканалида "Бу кун" информацион дастурида тадбиркор очиқ тартибда ўтказилган аукционда ютиб олган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасига 2 йилдан бери эгалик қилолмаётгани, мулкнинг олдинги эгаси объектни бўшатиб бермаётгани, масъуллар бунга бефарқ қараётгани ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди. 
Аниқланишича, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судининг 15.07.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор қарздор “Чевар шарқ юлдузи” МЧЖ ундирувчи “Самарқанд Шер Оил” МЧЖга тегишли бўлган, Пастдарғом тумани Беклар маҳалласи, Беклар қишлоғида жойлашган, жами ер майдони 4117.39 кв. метр, жами умумий фойдаланиш майдони 181 кв. метр, қурилиш ости майдони 279.73 кв. метр  бўлган АЁҚШ ва АСГҚШ бино-иншоотидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 24.07.2021 йилда келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат берилиб, томонларга юборилган.
Ушбу муддатда, қарздор АЁҚШ ва АСГҚШ бино-иншоотидан ихтиёрий чиқиб кетмаган ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган ҳамда қарздор “Чевар шарқ юлдузи” МЧЖга нисбатан давлат ижрочиси томонидан 
10.08.2021 йилда 2.450.000 сўм миқдорида ижро йиғими қўлланилиб, ундирилиши таъминланган. 
Олиб борилган ижро ҳаракатлари даъвомида “Чевар шарқ юлдузи” МЧЖ томонидан 04.04.2022 йил куни тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 29 мартдаги ажримига асосан ижро ҳаракатлари тўхтатилганлиги маълум қилинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 13.05.2022 йилдаги  қарорига асосан мазкур ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 23.05.2022 йил куни соат 11-00 га ижро тайинланган бўлиб, ижро ҳаракатлари даъвомида туман ИИБ, ва Ўзнефтгаз инспекцияси ходимлари келмаганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган. 
Ҳозирда, мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда, натижаси бўйича келгусида яна қўшимча хабар қилинади.

Мажбурий ижро бюросининг
Самарқанд вилоят бошқармаси

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM