Пастдарғом туманидаги 83-умумий ўрта таьлим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Тошпулатова Турсунтошнинг мурожаати юзасидан М А Ь Л У М О Т

Пастдарғом туман халқ таьлими бўлими тасаруфидаги 83- умумий ўрта таьлим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Тошпулатова Турсунтошнинг мухбир Х.Далиев номига устама иш ҳақларини қайтариб қолинаётганлиги тўғрисида қилган мурожаати туман Халқ таьлими бўлими мутахасислари томонидан ўрганиб чиқилди.  

           Ўрганиш давомида, ҳақиқатдан мурожаат муаллифи Тошпулотова Турсунтош 83- умумий ўрта таьлим мактабининг иккинчи тоифали бошланғич синф ўқитувчиси эканлиги, 2021-22-ўқув йилида бошланғич синфларда 14 соат дарс билан таьминланганлиги, мактабдаги махсус комиссия томонидан ўқитувчиларнинг устама иш ҳақи олиш буйича тайёрлаган  ҳужжатлар йиғма жилдлари ҳамда  йиғилиш баёни асосида расмийлаштирилган мактаб директорининг 2021-йил 25-августдаги 25-сонли буйруғи асосида бир қатор ўқитувчиларга , шу жумладан бошланғич синф ўқитувчиси Тошпулатова Турсунтошга ҳам 2021-йил сентябрь  ойидан бошлаб синф раҳбарлиги учун 10 фоиз устама белгиланганлиги, устама пулларини ойма-ой олиб келаётганлиги келаётганлиги аниқланди.

           Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси  раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2021-йил 18-декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош прокротурасига берилган топшириқ асосида Пастдарғом туманидаги умумий ўрта таьлим мактабларида ўтказилган текширишларда, 83-умумий ўрта таьлим мактаби ўқитувчиларининг бир нечтасига, шу жумладан бошланғич синф ўқитувчиси Тошпулатова Турсунтошга синф раҳбарлиги учун тўланган 10 фоиз устама иш ҳақлари олиш учун тайёрланган ҳужжатлар йиғма жилдларида ҳужжатлар етишмасада тўланганлиги аниқланган ҳамда ундан нотуғри тўланган 1 380 207 сўм маблағни давлат бюджетига қайтариш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур далолатнома ҳамда ўқитувчи Тошпулатова Турсунтошнинг аризасига асосан унинг иш ҳақидан 800 000 сўм пул маблағи қайтариб қолинган.

           Ўқитувчи Тошпулатова Турсунтошнинг  ҳақли норозилигининг келиб чиқишига унинг қолган ойлик иш ҳақларини банк томонидан олган кредит тўловлари учун қайтариб қолинганлиги, унинг пластик карточкасига апрель ойи учун умуман пул тушмаганлиги, бундан эса  ўқитувчи хабардор бўлмаганлиги сабаб бўлган.

           Туман Халқ таьлими бўлими маьмурияти томонидан ўқитувчи Тошпулатова Турсунтошга  директор жамғармаси маблағларининг ишлатилишига тайёрланган ҳужжатларни юритишда ва бошқа камчиликлари учун, уша даврда ишлаган мактаб директорининг ўринбосари Муродов Ғайрат туман Халқ таьлими бўлимининг 2021-йил 22-октябрдаги      204-К/2 сонли буйруғига асосан хизмат вазифасидан озод этилганлиги,   ҳисоб варақасидаги  ойлик иш ҳақларининг нотуғри тўланган тўловлар учун қайтарилган ҳамда банк кредитлари асосида банк томонидан қайтарилган қисмлари тўғри тушинтириб берилди, шунингдек, нотуғри тўланган  устама иш ҳақларини қайтариш графиги келишиб олинди ҳамда ўқитувчи бундан қониқиш ҳосил қилганлигини  маьлум қилди.

 

 

          Туман халқ таьлими

          бўлими мудири                                                Н.Сапарова

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM