Пастдарғом туманининг жорий йил 1-чорак бюджет даромадлари 32, 9 миллиард сўмни ташкил этди.

Пастдарғом туманига жорий йилнинг 1-чораги учун бюджет даромадларига 30, 6 Миллиард сўм режа белгиланган бўлиб, хақиқатда 32, 9 миллиард сўмга ёки 107,6 фоизга бажарилиши таъминланди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 125 фоизга ўсишга эришилди.
Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 19,3 миллиард сўми, яъни 58,8 фоизи юридик шахслар, 6,8 миллиард сўми ёки 20,8 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди. Мол-мулк ва ер солиғи 1 май қадар 9,2 миллиард сўм ёки 49,0 фоизи ундириб олинди. Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 15,1 миллиард сўм ёки 45,7 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи,  20,7 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 11 миллард сўм ёки 33,3 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Бугунги кунда Пастдарғом туманида  2663 га яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Апрель ойи давомида  “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 130 та корхонанинг 130 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 120 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Пастдарғом тумани давлат солиқ инспексияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 260 та корхонадаги 989 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 283 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 492 нафар, қурилиш корхоналарида 57 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 157 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 89 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Жорий йилнинг апрель ойида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Пастдарғом туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 79 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 48 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 21 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 10,5 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.
Аҳмедов Асатулло,    
Пастдарғом тумани солиқ инспекцияси бошлиғи.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM