Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ўқитилмоқда

Жорий йил давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шаҳар ва туманлардаги ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.

Бугун Пастдарғом туман маданият бўлими биносида маҳаллаларга сараланган ушбу хотин-қизлар фаолларининг билим ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида семинар-тренгнинг бошланди.

Машғулотларнинг очилишида туман ҳокими Шунқор Худайбердиев иштирок этиб, ҳар бир тингловчи семинар давомида бериладиган билимларни пухта ўзлаштириши лозимлиги, боиси, келгуси фаолиятининг самарадорлиги бевосита шунга боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўзининг якунида ҳар бир хотин-қизлар фаолининг келгусидаги фаолиятига муқаффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув 25-26 апрель кунлари бўлиб ўтади. Унда тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан зарурий билимлар берилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM