Пастдарғомда чигит экиш бошланди. Жорий йил туманда 16 минг 949 гектар ерда ғўза парваришланади

Бугун  Пастдарғом туманидаги “Самарқанд Камалак инвест текстиль” пахтачилик-тўқимачилик кластерининг дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Бўриев, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар  мутахассислар иштирок этди.

Жорий йилги пахта ҳосили учун туманда 275 та фермер хўжаликлари томонидан 16 минг 949 гектар майдонда пахтанинг туман иқлим шароитига мос “Бухоро-102”, “Омад” ва “ЎзФА” навлари экилиши режалаштирилган.  Мавсумда пахта экиш ишларини жадаллик билан тишкил қилиш мақсадида фермер хўжаликлари ва кластер томонидан 10 дона замонавий пневматик экиш сиялкалари келтирилди.

Жумладан туманда фаолият кўрсатаётган “Самарқанд Камалак Инвест Тектил” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери томонидан 1минг 787 гектар майдонга чигит экиш ишларига киришилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM