Беморлар ҳолидан хабар олиш – эзгу иш

Шифохонада дардига малҳам истаб даволанаётган бемор энг аввало, яқин инсонларини кўришни истайди, уларни кутади. Чунки хаста инсон, дори-дармондан кўра ширин сўз ва таскин-тасаллидан дардига кўпроқ малҳам олади.

Беморнинг ҳолидан хабар олиш – эзгу иш. Бу нафақат хаста инсон, балки хабар олгувчининг қалбига ҳам ёруғлик бахш этади.

Бугун туман ҳокими Шунқор Худайбердиев дардига шифо истаб ётган биморлардан кўнгил сўраш, кириб келаётган Наврўз байрами билан табриклаш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида  бўлди.

Туман ҳокими беморлар билан мулоқот давомида уларни қисқа фурсатда соғайиб, тезроқ оиласи бағрига қайтишлари сўради.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM