Туман ҳокими 101 марта Наврўзни нишонлаётган, шундан 4 тасини жанггоҳда ўтказган отахонни байрам билан табриклади

Наврўзи оламнинг келиши одамлар қалбида меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат ришталарини янада мустаҳкамлайди. Энг аввало, азалий, миллий қадриятларга биноан юртдошларимиз бир-бирларини йўқлаб, кексалар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишади. Шу боис бундай хайрли амаллар неча минг йилдирки халқимизда қадрятга айланган.

Бугун Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиев туманнинг Болтали маҳалласида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Парда бобо Рўзиевни Наврўз байрами билан табриклаш мақсадида у кишининг хонадонида бўлди ва отахон билан дилдан суҳбат қилди.

Инсон қадри-қиммати, урушнинг суронли йиллари, бугунги тинч-осуда ҳаёт, узоқ ва яқин хотираларни ёдга олиш туман раҳбари ва Иккинчи жаҳон урушининг Пастдарғомдаги сўнгги қатнашчиси 101 ёшни қарши олаётган Парда бобонинг асосий суҳбат мавзуси бўлди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM