Энди алимент масаласи бўйича давлат ижрочиси билан онлайн боғланиш мумкин !

Telegram тармоғидаги MibuzBot канали орқали алимент ундирувлари билан боғлиқ ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар ҳамда Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ўртасида онлайн тезкор алоқа хизмати яратилди. 

Эндиликда сиз исталган вақтда ва жойда бўла туриб, номингизда алимент билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, мавжуд ижро ҳужжати юзасидан маълумот олиш имкониятига эгасиз. 

Сиз бунинг учун, Telegram тармоғи орқали электрон почта белгиси MibuzBot каналидан фойдаланишингиз мумкин. 

Бу қандай амалга оширилади? Сиз аввало ушбу бот каналга кириб, старт тугмасини босасиз экранда келтирилган хизматлардан бирини танлайсиз. 

Ижро ҳужжатлари бўлими орқали сиз ўзингизга тегишли бўлган алимент ва бошқа ижро ҳужжатлари юзасидан маълумот олишингиз мумкин. 

Аниқроқ айтганда Сизнинг ижро иш рақамингиз, уни юборган орган, Бюрога келиб тушган сана ҳамда ижро ҳужжати мазмуни, шунингдек, қарздорлик сўммаси ва давлат ижрочиси ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин. 

Агар номингизда алимент ундирувларидан бошқа ижро ҳужжатлари мавжуд бўлса, улар ҳам экранда дарҳол пайдо бўлади ва сиз истасангиз шу жойнинг ўзидан тўловни амалга ошириш имкониятига ҳам эгасиз. 

Шунингдек, алимент бўйича тезкор алоқа бўлими орқали сиз давлат ижрочисига тўғридан-тўғри ўз ижро ишингиз юзасидан савол йўллашингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, эндиликда Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари вақт сарфлаб бормасдан, давлат ижрочиси билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйинг ҳамда тезкорликда саволларингизга жавоб олишингиз мумкин !

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM