Туманда туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда 2022-2026 йилларда туманда соҳани ривожлантириш истиқболлари

Аҳоли орасида ички туризмни оммалаштириш мақсададида 2021 йилда  18 мингдан ортиқ туман аҳолисига  туристик сайоҳатлар ташкиллаштирилди. Шундан, 2 мингдан зиёди аёллар дафтарида турган  аҳолига тўғри келади.

         Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 793-сонли “Йўлбўйи ва туристик инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсададида Самарқанд-Каттақўрғон автомагистралида жойлашган жами 39 та автомобилларга ёқилғи қўйиш шаҳобчалари ҳатловдан ўтказилиб, амалий ёрдам кўрсатилиш натижасида, мазкур ёқилғи қуйиш шахобчаларнинг дейарли барчасида замонавий типдаги санитария гигиена шахобчалари қурилди ва фойдаланишга топширилди.

Мисол учун, Балҳиён маҳалласида жойлашган “Араб Мадад” МЧЖга тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида замонавий типдаги санитария гигиена шахобчаси, таҳоратхона ҳамда номозхона қурилган.

         Шунингдек, 2021 йилда туманда ички туризмни ривожлантириш мақсадида санатория, дам олиш маскани йўналишларида 5 дан ортиқ лойиҳалар амалага оширилди. Жумладан,

         -Туманнинг “Эски Жума” маҳалласида  “Diamd1-clinics” МЧЖ томонидан 150 ўринга мўлжалланган сиҳатгоҳ ишга туширилди ҳамда 12 та янги иш ўринлари яратилди.

         Гастрономик туризмни ривожланитириш мақсадида 10 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди. Мисол учун, “Нихол” базмгохини ишга туширииш натижасида, аҳолига сифатли гастрономик хизматлар кўрстилмоқда.

         Бундан ташқари, Туризм соҳаси туманни 2022-2026 йилларда туманни ривожлантириш драйверларидан бирига айланади.  

         Жорий йилда ахоли орасида ички туризмни ривожлантириш  ҳамда сайоҳатга чиқучи аҳоли сонини 18 мингдан 22 минг етказиш режалаштирилган.

Туманнинг А.Темур, Самарқанд, Бўстон маҳаллаларида мехмон уйларини йўлга қўйиш бўйича лойиха таклифлари шакллантирилмоқда.

Туманда жойлашган йирик саноат корхоналарида тадбиркорлар учун саноат екскурциялари ташкллаштириш режалаштирилган.           

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM