"Xavfsiz, tartibli va qonuniy mehnat migratsiyasi hamda samarali migratsiya siyosati"

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги 5785-ПФ фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги 4829-ПҚ-сонли “Хавфсиз тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Туманимизда сўнгги йиллар давомида хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб, меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилди, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилинди.  Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди.

Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

Хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларимизни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ меҳнат миграциясига чиқиб кетаётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун туманда «Ишга марҳамат» мономаркази, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилган.

 «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинди. 2021 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахсларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш, тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқитиш, кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидиялар  тўлаб берилди. Туман сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва меҳнат инспекторлари томонидан хорижга ишлаш учун кетган фуқаролар оила аъзоларининг ҳолидан мунтазам хабар олиб, муаммолари ва эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, уларга зарур тиббий патронаж хизматини кўрсатиш, ипотека кредитлари асосида уй-жойлар ажратиш, фарзандларининг таълим олишидаги муаммоларини ҳал қилиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларини иш билан таъминлашга кўмаклашилмоқда. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратилиб, ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартиби йўлга қўйилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги 4829-ПҚ-сонли “Хавфсиз тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Туманимизда 68 нафар фуқаро хорижда ишлаши учун жўнатилди.

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд 54 нафар меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ меҳнат миграциясига чиқиб кетаётган 60 нафар шахслар касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитилди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM