Сифатли уруғ-мўл ҳосил гарови

Пастдарғом туманидаги “Камалак инвест текистил” МЧЖга қарашли  “М.Қўчқаров” уруғлик чигитни дорилаш цехи томонидан мавсумга сифатли уруғлик чигит етказиб бериш борасида астойдил харакат қилинмоқда.                                                                                                                                  

Белгиланган режага кўра, туманда жорий йилда 16 минг 941 гектар ерга чигит экиш режалаштирилган. Мавсум учун 1131 тонна уруғлик чигит дориланиши белгиланган бўлиб, хозирга қадар 145 тонна чигит дориланди.

Уруғлик чигитни дорилаш жараёни Инспекциянинг Пастдарғом туман бўлимининг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш шўьбаси томонидан назоратга олинган.   

Агроинспекциянинг Пастдарғом туман бўлими

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM