Жорий йил Пастдарғомда 18 маҳаллада артериан қудуғи қазилди

Пастдарғом туман ҳокимлигида   Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев, туман сув таъминот корхонаси ходимлари ва соҳага тегишли мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидландики,  аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражасини ошириш, сув йўқотишлар даражасини қисқартириш, аҳоли пунктларида ичимлик сув ва оқова сув таъминотини яхшилаш, жумладан қудуқлардан сув чиқариш йўли билан таъминлаш борасидаги сезиларли ишлар амалга оширилди десам тўғри бўлади. 

2020 йил якуни билан туман аҳолисининг 73 фоизи ёки 245,6 мингдан ортиғи тоза ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, 107,6 минг нафар (27,2%) аҳоли алтернатив манбалар орқали ичимлик суви билан таъминланган эди. Ёки 107 та маҳалланинг 37 тасида тоза ичимлик суви қудуқлари мавжуд эмасди.

2021 йил якуни билан эса, 82 фоиздан ортиғи ёки 276,3 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланишига эришилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  апрел ойида Самарқанд вилоятига ташрифидан сўнг Пастдарғом туманига ажратилган “Урал” русумли бурғулаш техникаси ёрдамида 18 та қишлоқларда янги сув қудуғи қазилди. Йил якунигача яна 2 та ичимлик суви қудуқлари қазилиб фойдаланишга топшириш чоралари кўрилади. Биргина 2021 йилнинг ўзида туманнинг ички имконияти ҳисобидан бюджет маблағларисиз 20 та қишлоқ тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Агарда, бюджет маблағлари ҳисобидан инвестиция дастури асосида ичимлик суви таъминотини яхшилашни кутган бўлганимизда 20 та ичимлик суви қудуғини қазиш ишлари учун 5 йил муддат керак бўлар эди.

 

Бундан ташқари, “Чархин” қўрғонидаги 4 та кўп қаватли уйларни канализация тизими учун 250 диаметрда 1,436 км тармоқ тортиш ҳамда оқова сувларини чиқарадиган насос станцияси қурилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM