Пастдарғом туманида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг неча фоизи боғчага қамраб олинган?

Бугунги кунда туманимизда 321 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан 68 таси давлат, 8 таси давлат-хусусий шерикчилик, 3 та хусусий ва 242 таси оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади. 

Ўтган йилни шу даврига нисбатан 115 та оилавий, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари қошида 95 та қисқа муддатли гурухлар ташкил этилиб, жами 5 925 та қўшимча қувватлар яратилди. Натижада, туманимиздаги 31656 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 21048 нафари боғчаларга қамраб олиниб, қамров 66,5%ни ташкил этди, ёки ўтган йилга нисбатан 13,2 % га оширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM