Пастдарғом туманида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 63 миллиард 812 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди

Бугунги кунда мамлакатимиз миқёсида оилавий тадбиркорликни риволантириш, уларни ҳартомонлама ривожлантириш бўйича имтиёзлар берилмоқда.

Бу галги пресс-тур иштирокчилари Пастдарғом туманида фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

 

 

Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича янада қулай шароитлар яратилишини 2021 йил учун устувор вазифа сифатида белгилаб, “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”, деган фикрни илгари сурган эдилар.

Дарҳақиқат, кейинги йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил ҳисобланиб, инновацион ва замонавий ёндашувлар, илғор технология ҳамда бошқарув усуллари асосида ташкил этиладиган иқтисодий йўналиш сифатида тараққиёт омилига айланиб бормоқда.

2021 йилда туманимизда 975 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиниб, жами 5610 тага етказилди  (3532 та юридик ва  2078 та ЯТТ).

Шунингдек, 596 та хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилди.

Тумандаги тижорат банклари томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 2114 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 63 миллиард 812 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

Шундан:

-1958 нафар жисмоний шахсларга 46 миллиард 656 миллион сўм.

-156 нафар юридик корхоналарга 17 миллиард 156 миллион сўм.

Ажратилган кредит маблағларининг йуналишлар бўйича:

чорвачилик йўналишида 702 нафарига 20 миллиард 381 миллион сўм;

иссиқхона йўналишида 351 нафари  10 миллиард 868 миллион сўм;

паррандачилик йўналишида 352 нафари 9 миллиард 270 миллион сўм;

тикувчилик йўналишида 309 нафари 4 миллиард 480 миллион сўм;

хизматлар кўрсатиш йўналишида 141 нафар 8 миллиард 634 миллион сўм;

ишлаб чиқариш йўналишида 60 нафар 8 миллиард 167 миллион сўм;

хунармандчилик йўналишида 42 нафар 1 миллиард 149 миллион сўм;

асаларичилик йўналишида 31 нафар 840 миллион сўм;

Бошқа йўналишлар бўйича 116 нафарига 4 миллиард 25 миллион сўм.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM