Пастдарғомликлар ҳам Янги йил байрамини муносиб кутиб олишга ҳақли

 

Арази сабаб айни пайтда Канадада истиқомат қилаётган Улуғбек Ашур яқинда ўзининг ижтимоий тармоқдаги каналида «Ҳокимнинг дачасига борадаган йўл асфальтланди. Лой кўчада яшайдиган ахолига «Сабр қилинг» дейилди» номли танқидий мазмундаги видеолавҳа эълон қилди. Асоссиз тахминий маълумотларга таяниб тайёрланган ушбу лавҳага туман ҳокимлигининг ахборот хизмати яъни биз томонимиздан хақиқий холат бўйича муносабат билдирдик. Улуғбек Ашур муносабатимиздаги “Журналистлик фолбинлик эмас. Фолбинлик қилдими, демак, у журналист эмас.”, деган гапимиздан аразлабди шекилли Пастдарғом тумани ҳақида яна тахминий ўзининг тумандаги “хуфялари” берган асоссиз маълумотлари асосида лавҳа тайёрлабди. Шу билан бирга келгусида Пастдарғом ҳақида яна танқидлар чиқишига шама ҳам қилиб қўйган.
Шу ўринда савол туғилади Улуғбек Ашур ҳақиқатан ҳам адолат ва ҳақиқат тарафдорими, нияти ҳолисми? Агар муаллиф адолат ва ҳақиқат тарафдори, холис бўлса, ҳолатга ойдинлик киритиш учун туман ҳокимлигининг ахборот хизматига нима учун бир марта ҳам мурожаат қилмади?  Пастдарғом туманидаги бугунги ҳолат тугул туман ҳақида тушунчага эга бўлмасдан, тағин Канададан туриб, фақат “деди, деди”ларга таяниб гапириш қайси мантиққа тўғри келади. 
Улуғбек Ашур иккинчи лавҳасида туманда янги ташкил этилган “Пастдарғом бунёдкор обод” давлат унитар корхонаси “кирдикорларини” “хуфя”лари орқали етказилган маълумотлари асосида очиб ташлашга ҳаракат қилган.
Жумладан, “Пастдарғом бунёдкор обод” тамонидан туманда Янги йил байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш учун тумандаги асосий кўчаларни безаш учун ажратилган 1 миллиард сўм маблағни ноўрин ажратилганлиги, шуни йўлларни таъмирлаш учун ишлатса бўлмасмиди дея фикр билдирган. 
Маълумотларга кўра, иқтисоди бўйича дунёнинг энг етакчи давлати ҳисобланган Америка Қўшма Штатларида ҳам 400 минг километрдан зиёд тупроқ йўл бор, лекин улар йўлимиз тупроқ деб, Янги йил байрами ёки шунга ўхшаш байрам тадбирлари ўтказилмай қолингани йўқ.
Шунингдек, “Пастдарғом бунёдкор обод” ДУК томонидан ажратилган маблағ ҳам бировнинг шахсий манфаати учун эмас, ҳалқнинг кайфияти, уларга байрамона руҳ бағишлаш мақсадида ажратилган. Пастдарғом туманида 360 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар яқин йилгача Арча байрамида иштирок этиш учун туман марказидан 25 узоқликда Самарқанд шаҳрига боришган. Агар туманда яшовчи бир фуқароларнинг учдан бири Янги йил арчасида бир йилда бир марта иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борса ва йўлкира ҳаққига 10 минг сўм сарфласа, бу 1 миллиард 200 миллион сўм бўлади. Пастдарғомликлар ўз туманида, йўл пули сарфламасдан ёки камроқ сарфлаб арча байрамида иштирок этишга ҳақли эмасми?  
Ватандошимиз Улуғбек Ашурнинг Пастдарғом туманига оид лавҳаларидан туманининг бугунги ҳолати, одамларнинг яшаш шароити, туманда олиб борилаётган ишлар, айниқса, “Пастдарғом бунёткор обод” ДУК ва унинг фаолиятига қизиқиши юқорилигини сезиш қийинмас. Биз Улуғбек Ашурнинг бу истагини амалга ошириш мақсадида  улар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.
Пастдарғом туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси қошидаги “Бунёдкор Обод Пастдарғом” давлат унитар корхонаси қошида ташкил этилган “Тош майдалаш ва элаш” цехи, қурилиш материаллари ҳамда “Тайёр бетон ишлаб чиқариш” заводи ҳамда “Қум ювиш ва элаш” цехлари томонидан қурилиш объектларига ҳар хил турдаги лотоклар, темир-бетон устунлар, 17 хил турдаги йулак плиткалари ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиш йулга қуйилди. (3 та завод яъни соатига 80 м.куб тош майдалаш, 120 м.куб тайёр бетон ва 60 м.куб қум ювиш ускуналари ҳамда махсус техникалар)
Пастдарғом туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси қошидаги “Бунёдкор Обод Пастдарғом” давлат унитар корхонаси тош майдалаш цехи, қурилиш материаллари ҳамда тайёр бетон ишлаб чиқарувчи заводи ва техникалар ёрдамида 100 км ортиқ тупроқ йўлларга қум шағал аралашмаси тўкилиб, тош йўлларга айлантирилди. 

Жума шаҳрида 1,3 гектар ер майдонга қурилган янги “Янги Ўзбекистон” майдони қурилишига 1600 м.куб бетон қоришмаси ишлатилди ҳамда “Гўзалкент” қурғонидаги “Гўзалкент” ва “Олтиқахрамон”, “Беклар”, “Эски Жума” “Зангибойи” ва “Мирзатуп” маҳаллаларида ички йўлларининг четки қисмига  7,0 км ортиқ пиёдалар йўлаклари қурилди.    
Самарқанд шаҳридан Жума шаҳарчасигача бўлган 26,0 км масофага ёритгичли устунлар ўрнатиб, ёритилди.  
Пастдарғом туман Пахтакор маҳалласи ҳудудидан 2 сотихли  3 хонали 44 та уй-жойлар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар, фарзандлари меҳрибонлик уйида тарбияланаётган оилалар ҳамда чин етимлар учун қурилган уйларга тайёр бетон  қоришмаларини  тайёрлаб ҳамда ташиб беришда, унга ишлатилган барча қурилиш материалларни ташиб ҳамда қурилиш материалларини ҳомийлик  сифатида олиб беришда амалий ёрдам бериб келди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM