17 нафар лўли болалар мактабга жалб қилиниб, тўлиқ ўқув қуроллари билан таъминланди.

Туман прокуратураси томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБларининг 30.09.2021 йилдаги қўшма қарори ижроси юзасидан туманда ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар томонидан яшаш жойларда хатлов ўтказилганида жами 310 нафар вояга етмаган лўли болалар яшаётганлиги аниқланди.

Шулардан, 51 нафари 0-3 ёшгача, 68 нафари боғча ёшидаги, 191 нафари эса мактаб ёшидаги болаларни ташкил қилади. Улардан 2 нафари мактабгача таълим ташкилотига ва 163 нафари мактабга жалб қилинган.

Туман прокуратурасининг ташаббуси билан тумандаги ИИБ, тиббиёт бирлашмаси, ХТБ, ФХДЁ ҳамда маҳаллалар билан ҳамкорликда 38-умумий ўрта таълим мактабида “Обод Ватан бағрида ҳар бир бола азиздир” шиори остида ўтказилган тадбирда 17 нафар лўли болалар мактабга жалб қилиниб, тўлиқ ўқув қуроллари билан таъминланди.

Лўли болалардан 14 нафарига туғилганлик гувоҳномалари туман 1-сон ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштириб берилди, 3 нафар лўли болаларнинг ота-онасига эса 1 та никоҳни қайд этиш гувоҳномаси берилди.

Шунингдек, 310 нафар лўли болалар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб, 28 нафарида аниқланган касалликлари соғломлаштириш учун бепул дори-дармон берилди.

Бундан ташқари, 21 нафар лўли болаларга қишки куртка ва оёқ кийимлар билан бепул таъминланди. Тадбирда тумандаги Маданият бўлими томонидан саҳна кўриниши ташкил қилиниб, иштирокчиларга яхши кайфият улашилди.

Туман прокуратурасининг ташаббуси билан ўтказилаётган бу тадбир мунтазам равишда давом эттирилади.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM