Муаллиф йўқ фермернинг исм фамилясини қаердан олди?

Ижтимоий тармоқларда Пастдарғомда болалар томонидан пахта терилаётгани, фермерлар ери ноқонуний тугутилаётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлардан иборат мақола эълон қилинди.

Президент томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат самараси ўлароқ бугунги кунда мамлакатда пахта терими бўйича мажбурий меҳнатнинг ўзи қолмади. Айнан ўзбек халқи тарихида қора доғлар қолдирган пахта терими мавсуми сўнгги йилларда мамлакатда Кластер тизими ташкил этилганидан сўнг бугунги кунда ҳатто пахта терими мавсумига давлатнинг аралашувига эҳтиёж қолмади, аралашмаяпти ҳам. Барча ташкилий ишларни пахта ҳосилидан манфаатдор манфаатдор бўлган кластерлар томонидан амалга оширилаяпти. Пастдарғомда бундай ишлар «Самарқанд Камалак инвест текстиль» кластер корхонаси томонидан олиб борилаяпти. Бугунги кунда туманда терилган бир килограмм пахта учун 1500 сўм ҳақ тўланаяпти. Натижада пахта терими учун тўланаётган яхши ҳақ эвазига одамлар рўзғорига даромад келтириш мақсадида ўз хоҳиши билан пахта теримига чиқмоқда.

Шу ўринда савол туғилади, бундай вазиятда ким мажбурий меҳнат уюштириши мумкин, энг асосийси бунга ҳожат борми?

Муаллиф эса Пастдарғом туманидаги пахта мавсумидан хабардор ҳам эмас, бевосита ичига кириб бормаган. Шунчаки нималаргадир таяниб,  Пастдарғомда болалар пахта тераяпти деяпти, холос.

Хабарда фермерлар Акмал Авганов ҳамда Ғолиб Абдуғаппоровларнинг фермерлик ерлари ноқонуний олиб қўйилганлиги айтилган.

Пастдарғом туман “Зармон” МФЙда яшовчи фуқаро Авганов Акмал узоқ йилдан буён фойдаланиб келаётган боғ майдонини “Соҳибжамол пахта даласи” фермер хўжалигига бирлаштириб берганлигидан норози бўлиб бир неча маротаба мурожаат қилиб келмоқда.

Фуқаро Авганов Акмал бошқариб келаётган “Абдимўминов Азизбек боғи файз” фермер хўжалиги ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган мақбуллаштириш даврида Ж.Юсупов массиви ҳудудидаги “Соҳибжамол пахта даласи” фермер хўжалиги ер майдонига бирлаштириб берилган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро А.Авганов томонидан киритилган даъво аризаси дастлаб 2021 йил 12 майдаги Самарқанд вилоят туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан аризачи Авганов Акмалнинг даъво аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Муаллиф иккинчи мурожаатчини Ғолиб Абдуғаппаров деяпти аслида туманда бундай исм-фамилядаги фермер хўжалиги бўлмаган, тугатилмаган ҳам. Муаллиф материални тайёрлашда ҳолатга бир томонлама ёндошгани етмагандай. Маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилигини суриштириб ҳам кўрмаган. Ҳатто мурожаатчиларнинг исм фамилясини ҳам аниқ билмайди. Вазият асилида қандайлиги ҳақида гапирмай турайлик. Мақсадимиз буни катта хато сифатида жар солиш эмас, материал белгилан талаблар асосида эмас, бир кишининг хоҳишидан келиб чиқиб ёзилганлигини айтиб ўтмоқчимиз, ҳолос.

Хулоса ўзингиздан.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM