«Кексалар ҳафталиги”

«Кексалар ҳафталиги” мамлакатимизда доимо қадр ва эътиборда бўлган кекса отахон-у онахонларни янада эъзозлаш, улар кўнглини кўтаришда айниқса, ёш авлод учун ибрат мактабини яратишда муҳим аҳамият касб этди.
Ҳафталик доирасида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимининг кексалар билаш ишлаш бўлими мутахассислари тумандошимиз,  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Парда бобо Рўзиев хонадонида бўлиб,  нуроний отахоннинг суҳбатидан баҳраманд бўлишди. 101 ёшни қаршилаётган П. Рўзиевга туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғаларини тақдим этишди. Отахон элга хотиржамлик, юртга осойишталик тилаб, дуога қўл очди. 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM