Кластер корхонасига пресс-тур

Пастдарғом туманидаги “Самарқанд Камалак Инвест Текстил МЧЖ тўқимачилик кластери” масъулияти чекланган жамияти кластерга журналистлар учун пресс-тур ўтказилди.


Президентимиз ташаббуси асосида катта ишонч билдирилаётган кластер усули бугун кунда ўз самарасини бермоқда. Кластерининг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, уни жаҳон стандартлари даражасида ривожлантириш, етиштирилган хомашёни ўзимизда қайта ишлаб, қўшимча қийматни шу ерда яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш, пировардида одамларнинг тўқ ва фаровон яшашини таъминлашдир.

Бунда маҳсулот етиштирувчилар, уни чуқур қайта ишловчилар ва сотувчилар манфаати муштараклигини таъминлаш, содда қилиб айтганда, яратилган қўшимча қийматни адолатли тақсимлаш орқали соҳада сифат ўзгаришларини таъминлаш мумкин. Табиийки, бу вазифани кластер занжири ҳал қилади.

Пресс-тур давомида мутахассислар “ Самарқанд Камалак Инвест Текстил МЧЖ тўқимачилик кластери” МЧЖ фаолияти бўйича журналистларга атрофлича маълумот берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан Қишлоқ хўжалигида агрокластерлар ва кооперациялар жорий қилиш тизими йўлга қўйилди. Шу муносабат билан туман ҳокимининг 2018-йил
28-сентябрдаги “Пахта тўқимачилик имшлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 633-Қ-сонли қарори билан “Самарқанд Камалак Инвест Текстил” МЧЖ пахта тўқимачилик кластери ташкил қилинди.

Йилига 6 минг тоннадан ортиқ пахтани қайта ишлайдиган корхонада тайёрланаётган ип-калава тўлиқ хорижга, яъни Туркия ва Хитойга экспорт қилинади. Цехларидаги Швейцариядан келтирилган ускуналар бир кеча-кундузда 12 тонна ип-калава йигириш қувватига эга. Айни пайтда корхонада 4 навбатда 300 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Кластер тизими асосида фаолияти кўрсатадиган мазкур корхона кейинги босқичларда туманда етиштириладиган пахта хом ашёсини нафақат ип-калава, балки тайёр трикотаж маҳсулотлари сифатида қайта ишлаб, хорижга экспорт қилишни режалаштирган.

“Пахта - тўқимачилик кластери” – улкан лойиҳа иқтисодий тараққиётнинг шартларидан бири. У билан яқиндан танишиш, моҳиятини чуқурроқ англаш нафақат соҳа ходимлари, утахассислари, иқтисодчилар учун, балки кенг омма учун аҳамиятлидир.

Кластер 2019-йилда қишлоқ хўжалиги ишлоаб чиқариш сохаларида 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб туманнинг ишсиз оҳолисини иш билан банд қилишга эришилди.

Кластер суткасига 12 минг тонна пахта хом-ашёсини қайта ишлаш қувватига эга технологиялар билан жихозланган.

2019-йилда 198 та фермер хўжаликлари ва қишоқ хўжалиги корхоналари билан шартнома асосида 10 минг 400 гектар майдонда пахта етиштириб 22 минг 446 тонна пахта хом-ашёси  қабўл қилди.

         2020-йилга келиб ушбу кўрсаткич 310 та фермер хўжаликлари ва қишоқ хўжалиги корхоналари билан шартнома асосида 16 минг 949 гектар майдонда пахта етиштириб 45 минг 830 тонна пахта хом-ашёси қабўл қилишга эришилди.

Жорий йилда 265 та фермер хўжаликлари ва қишоқ хўжалиги корхоналари билан шартнома асосида 16 минг 949 гектар майдонда пахта етиштириб 50 минг 764 тонна пахта хом-ашёси қабўл қилиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини, шу жумладан, сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда шу боис кластер корхонасининг ўзига бириктирилган ерларда 2021-йилда 1 минг 300 гектар майдонда пахтани томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди. 2022-йилда мазкур кўрсаткич
2 бараварга оширилиши режалаштирилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM