Тумман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг сифати ошди

Бугунги кунда Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолига ишончли ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бунинг учун етарли шароитлар яратилган. Жумладан, туман аҳолисига 30 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлими, хирургия бўлими 70 ўрин, Юқумли касалликлар бўлими 35 ўрин, туғруқ мажмуаси 150 ўрин, болалар бўлими 100 ўрин, терапия бўлими 95 ўрин ва ҳамда хўжалик хисобидаги даволаш бўлими 40 ўриндан иборатдир.

Туман марказий шифохонасида 2021 йил 6 ой давомида жами  12165 нафар фуқаро стационар шароитда даволанган. Туман тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам бўлими 20 та шахобчаларида  26 та умумтармоқ тез тиббий ёрдам бригадалари ва 1 та махсус Реанимобилда ишловчи бригада орқали аҳолига тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатади.

Туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига 2021 йил 6 ой  давомида 34620 нафар мурожаат бўлган. Шундан 29464 нафарига жойида ёрдам кўрсатилган, 6798 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилган, 12374 нафари шифохонага келтирилган.

        Бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш йуналишидаги муассасалар томонидан 1 миллион 391 минг 531 та қабул бўлган. Шундан касаллик бўйича мурожаатлар 24 минг 581 нафарни ташкил этади.

Шу жумладан, ҚОП ларда  288 минг 127  нафар бемор қабул килинган, улардан 22 минг 866 нафар бемор аниқланди. Уйдаги қатновлар сони 52 минг 830 нафарни ташкил қилади. УАШнинг уйига бориб аниқланган касаллар сони 8718 нафар ташкил қилди..

Шу жумладан,  ҚВП ларда  363870 нафар бемор қабул қилинган, улардан 16377 нафар бемор аниқланди. Уйдаги қатновлар сони 61537 нафарни ташкил қилади. УАШнинг уйига бориб аниқланган касаллар сони 13624 нафарни ташкил қилди.

КТМП кесимида 783607 нафар бемор қабул қилинган, улардан 54691 нафар бемор аниқланди. Уйдаги қатновлар сони 67920  нафарни ташкил қилади. УАШнинг уйига бориб аниқланган касаллар сони 6389  нафарни ташкил қилди.

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM