Пастдарғом туманида жами мавжуд йўлларнинг умумий узунлиги 1669,9 километр бўлиб, шундан, халқаро аҳамиятдаги автомобил йўллари 3 километр, давлат аҳамиятдаги автомобил йўллари 83 километр, маҳаллий аҳамиятдаги автомобил йўллари 295 километр, ички хўжалик йўллари 1288,9 километрни ташкил этади.
2021 йилда туманида 147,5 километр маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.
Туманда жами 103,5 километр ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 35 004 миллион сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 74.3, километр асфальтбетон ётқизиш 29,2 километрга қум-шағал аралшмаси ётқизилади.
Жумладан, 25 297,5 миллион сўмга 53 та ички хўжалик йўлларидаги
53,05 километр ички хўжалик йўлларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда 5160,0 миллион сўмга ички хўжалик йўлларидаги 3 та (Хончарбоғ ва Янгиобод маҳаллаларини боғловчи йўлдан ўтган канал устидан ўтган 18 п/м ва эски анҳор канал устидан ўтган 36 п/м кўприкларни қайта таъмирлаш ҳамда Чимбой МФЙ Маданият қишлоғидаги жойлашган 12 п/м кўприкни қайта таъмирлаш) реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб бугунги кунга қадар ушбу таъмирлаш ишларни бажариш смета хужжатлари тўзилиб, таъмирлаш ва қуриш ишлар бажарилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар 50 километрдан ортиқ қишлоқ ички йўлларини турпоқ йўллари қум-шағал йўлларга айлантирилиб, ҳозирги кунда асфальт қоплама ётқизиш ишлари давом этмоқда.