Беклар маҳалласида электр энергияси яхшиланади

Пастдарғом туман электр тармоқлари корхонаси томонидан Беклар маҳалла фуқаролар  йиғини  ҳудудидаги Чимган фидер, ТП-7387га қўшимча 160/10 кВа КТПС 10 кВ ҳаво электр узатиш тармоқларига темир-бетон устунлари ўрнатилаяпти.

Белгиланган ишлар якунлангач, Беклар маҳалласи аҳолиси хонадонларида электр энергия таъминоти яхшиланади.

Шунингдек, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ҳудудлардаги барча ҳаво электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш ишларини ҳам олиб боришмоқда.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM