Боғчага қабул қилишда кимлар имтиёзга эга?

- Мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланган (https://lex.uz/docs/5429899#5432069). 

- Шунга кўра, болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга:

-  I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

-  кўп болали оилаларнинг болалари;

-  етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

-  “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

-  контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

-  талабалар ва педагогларнинг болалари;

-  акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

-  кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

huquqiy axborot telegram kanali

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM