Ер қадрини кеч англаган собиқ фермерлар. Давлат ерини бошқара олмайдиганлар билан шартнома тузмаслигига кўника олмаяпти

Пастдарғом тумани Болдир маҳалласида яшовчи фуқаро Хакимов Мамадали Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “М.Дангалов” массиви ҳудудидаги “Хаким Мамадали” фермер хўжалиги фаолияти асоссиз тугатилганидан норози бўлиб мурожаат қилган. Мазкур мурожаат юзасидан Пастдарғом туман Маъмурий судининг 2020 йил 26 августдаги туман ҳокимининг 2020 йил 18 майдаги 819-Қ-сонли “Хаким Мамадали” фермер хўжалигининг ер майдонлари туман ҳокимлиги захирасига қайтариш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳал қилув қарорига кассация тартибида туман ҳокимининг 2020 йил 4 октиябрдаги 12/2-2609-сонли даъво аризаси киритилди. Мазкур даъво аризаси 2021 йил 16 февралида Самарқанд вилоят Маъмурий судининг апелляция инстанциясининг очиқ судида кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарорига асосан Пастдарғом туман Маъмурий судининг 2020-йил 26 августдаги ҳал қилув қароори бекор қилиниб, аризачи “Хаким Мамадали” фермер хўжалигининг раиси М.Хакимовнинг ер ижара шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисидаги аризаси мавжудлигини инобатга олиб, Самарқанд вилоят маъмурий суди томонидан Пастдарғом туман ҳокимининг 2020 йил 18 майдаги 819-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантиришни рад этган.

Бундан ташқари Пастдарғом туман, Пахтакор МФЙ, Гулистон қишлоғи, 19-уйда яшовчи фуқаро Исмоилов Жахонгир Нурмаматович Ўзбекистон Республикаси Президенти номига Мевали массиви худудидаги пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги собиқ “Акрам” фермер хўжалигини ассосиз тугатилганлиги норози бўлиб, фермер хўжалигини қайта тиклаб беришларини сўраб мурожаати қилган бўлиб, Мевали массиви ҳудудидаги “Акрам” фермер хўжалиги раиси Н.Исмоиловнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ ер майдонини туман ҳокимлиги заҳирасига ихтиёрий қайтариш тўғрисида туман ҳокими номига ёзган аризаси асосан, туман ҳокимининг 2020 йил 5 декабрдаги 1922-Қ-сонли қарори билан фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонлари туман ҳокимлиги захир ер ҳисобига қайтариб олинган.

Фуқаро Авганов Акмал бошқариб келган “Абдимуминов Азизбек боғи файз” фермер хўжалиги ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган мақбуллаштириш даврида Ж.Юсупов массиви худудидаги “Сохибжамол пахта даласи” фермер хўжалиги ер майдонига бирлаштириб берилган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро А.Авганов томонидан судга киритилган даъво аризаси дастлаб 2021 йил 12 майдаги Самрқанд вилоят туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарорига асосан аризачи Авганов Акмалнинг даъво аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

Сўнгра аризачи Авганов Акмалнинг апеллятсия шикояти 2021 йил 29 июлъ кунида бўлиб ўтган Самарқанд вилояти маъмурий судининг апеллятсия инстантсиясининг қарорига асосан, фуқаро Авганов Акмалнинг апеллятсия шикояти ҳам қаноатлантирилмасдан қолдирилганлигига қарамасдан фуқаро Авганов Акмал “Абдимуминов Азизбек боғи файз” фермер хўжалиги ноқонуний тугатилиши бўйича асоссиз важлар билан мурожаат қилиб бутун жамоатчиликни чалғитиб келмоқда.

Пастдарғом туман “Истиқбол” МФЙда яшовчи фуқаро Ахмедов Алиқул ўзига тегшли бўлган М.Дангалов ММТП ҳудудидаги “Ахмедов Акмал” ва “Юлдошев Вафоқул” фермер хўжаликлари тугатилганлигидан норози бўлиб бир неча маротаба мурожаати қилиб келмоқда.

Фуқаро фуқаро Ахмедов Алиқул ва унинг оила аъзолари томонидан фойдаланиб келган “Ахмедов Акмал” ва “Юлдошев Вафоқул” фермер хўжаликлари ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган мақбуллаштириш даврида туман ҳокимининг 2019 йил 23 январдаги 366-Қ-сонли қарори билан М.Дангалов массиви худудидаги “Дилафруз” фермер хўжалиги ер майдонига белгиланган тартибда бирлаштириб берилган.

Шунга қарамасдан боғ майдонидан фуқаро Ахмедов Алиқул пудрат асосида шартнома тузиб фойдаланиб келмоқда.

Пастдарғом тумани “Янгиобод” маҳалласи яшовчи фуқаро Номозов Садинга тегишли Пастдарғом ММТП худудидаги “Исоқова Улмасой” боғдорчилик фермер хўжалигига бугунги кунда фуқаро Номозов Садиннинг ўзи фойдаланиб келмоқда. “Исоқова Улмасой” боғдорчилик фермер хўжалиги раиси Номозов Садин ер майдонларидан самарасиз фойдаланиб келмоқда.

Пастдарғом тумани “Қаршиобод” МФЙда яшовчи фуқаро Кўмаков Бахтиёр Давранович томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг почтасига тумандаги Б.Кўмаков номли ММТП худудидаги “Бойтўра Раҳматулла” фермер хўжалиги раиси Кўмаков Рахматулла томонидан собиқ “Баходир пахта ғалла” фермер хўжалигининг ер майдонларини олиб қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.  

Пастдарғом тумани “Қаршиобод” МФЙда яшовчи фуқаро Кўмаков Бахтиёр ҳамда Кўмаков Рахматуллалар бир ота онадан туғилган ака-ука хисобланиб, Б.Кумаков массивидаги фермер хўжаликларни ихтиёрий бирлаштириш бўйича туман ҳокимлигигига ариза билан мурожаат қилган, мурожаатчиниларнинг ихтиёрий аризасига асосан туман ҳокимининг 2019 йил 23 январдаги 278-Қ-сонли қарори билан фермер хўжаликлар бирлаштирилган.

“Баходир пахта ғалла” фермер хўжалиги раиси Кўмаков Бахтиёрнинг ўз аризасига асосан мавжуд ер майдонлари туман ҳокимининг 2020 йил               16 январидаги 91-5-Қ сонли қарори билан туман ҳокимлиги захира ер майдонларига қайтарилиб мазкур худуддаги “Бойтўра Рахматулла” фермер хўжалигига бириктириб берилган. “Баходир пахта ғалла” фермер хўжалиги раиси Кўмаков Бахтиёр томонидан Самарқанд туманлараро маъмурий судига туман ҳокимининг 2020 йил 16 январидаги 91-5-Қ сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан шикоят аризаси билан муржаат қилган. Ушбу шикоят аризаси асоссиз деб топилиб, маъмурий суд томонидан рад этилган.

“Баходир пахта ғалла” фермер хўжалиги раиси Кўмаков Бахтиёр биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, Самарқанд вилоят судининг апелляция ҳайатига шикоят аризаси киритиб, Самарқанд вилоят судининг апелляция ҳайати томонидан шикоят аризаси қаноатлинтарилмасдан қолдирилган.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Зормон” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуғаппор Хушмуродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ишонч телефонига Ж.Юсупов массивидаги “Абдурахмон ота” фермер хўжалиги фаолиятидан норози бўлиб мурожаат қилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган мақбуллаштириш даврида Пастдарғом тумани ҳокимининг 2019 йил 23 январдаги 327-Қ-сонли қарорига кўра Ж.Юсупов массивидаги “Абдуғаффор Абдужаббор”, “Сарвар Сардор чавандоз”, “Самандар Исломбек теракзори”, “Элбек Қодир пахта даласи”, “Суюнбек чорваси”, “Саидмурод чорваси”, “Қувончбек Шерматбек Оғабек”, “Ихнаев Мамадиёр узуми” ва “Файзулло Фатхулло даласи” фермер хўжаликлари Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорига асосан “Абдирахим ота чорва моллари” фермер хўжалигига қонуний тартибда қўшиб берилган.

Юқоридаги холатлар юзасидан қайд этилган фермер хўжаликларнинг ер майдонлари молиявий фаол бўлган фермер хўжаликларга қўшилганлиги сабабли мурожаатчилар томонидан бир неча маротаба ушбу фермер хўжаликларининг раҳбарлари фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаатларида келтирилган важлари ўз тасдиғини топмаган бўлсада, мурожжатчилар асоссиз важ ва талаблардан иборат аризалар билан мурожаат қилиши давом этмоқда.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM