Ҳар йили 100 нафар хотин-қизнинг тўлов-контрактини ҳокимликлар тўлаб беради

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёллар олий таълим олишларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

- Низомга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўзларининг ҳудудларидан: 

- ўқишга кирган 25 нафар;
- 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан) жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йилининг якунланишига қадар тўлаб беради.

- Молиявий барқарор давлат ОТМ томонидан уларнинг кенгашлари қарорига мувофиқ, 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

-Талабгорларни танлаб олиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

- отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;
- боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Бунда юқоридаги мезонларга мос келувчи хотин-қизлар ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб  10 кун ичида (ҳар йили) ОТМ қабул комиссиясига тақдим этиши лозим. 

- Мазкур тартиб тўлов-контракт асосида давлат ОТМ бакалавриатига (кундузни, сиртқи, кечки таълим шаклидан қатъи назар) талабаликка тавсия этилган ҳамда 2-4-курсларда таҳсил олаётган талабгорларга қўлланилади.

- Қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этган талабгорларга;
- Ўзбекистонда жойлашган хорижий ОТМ ёки уларнинг филиаллари, нодавлат таълим хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
- олий ҳарбий таълим муассасаларига.

-Талабгорлар жорий ўқув йили давомида ОТМни ёки таълим йўналишини ўзгартирса ёхуд талабалар сафидан четлаштирилса мазкур имтиёздан фойдаланиб бўлмайди.

- Талабгорларни танлаб олиш натижалари aziz-ayol.uz Ягона интерактив миллий платформаси орқали эълон қилинади.

huquqiy axborot telegram kanali

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM