Солиқ қарздорлиги ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2021 йил 17 августдаги қарори билан қарздор М.Х.дан ундирувчи Пастдарғом туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 50. млн. сўм  солиқ қарздорликни ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритиш қўзғатилиб томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутассади сўров хатлари юборилган.

Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор М.Х.дан туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 50. млн. сўм  солиқ қарздорлиги ундирилди.

Мажбурий ижро бюроси

Пастдарғом туман бўлими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM