Пастдарғомда пахта йиғим-терими бошланди

Пахта хом-ашёсини нест-нобуд қилмасдан, ёғингарчилик кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш масъулиятли вазифа саналади. Пастдарғом туман далаларида пишиб етилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари кеча, 15 сентябрдан бошланди.

Жорий йилда туманда 267 та фермер хўжаликлари томонидан 16 минг 949 гектар майдонга чигит қадалиб, пахтакорлар томонидан мўл ҳосил олиш учун зарур бўлган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида туманда 425 та терим отряди ташкил қилиниб, уларга 27 мингга яқин теримчи жалб этилди. Теримга жалб этилаётганлар кластер ва фермер хўжаликлари ишчилари ҳамда кўнгиллилардан иборат.

Пастдарғомликлар  бу йил 50 минг 764 тоннага яқин пахта хом-ашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топширишни мўлжалламоқда. Бунинг учун зарур шароит яратилган, ҳосилни ташиш учун етарли техника воситалари шай ҳолатга келтирилган. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM