Фарзанди олдидаги мажбуриятини бажармаган ота 15 суткага қамалди

       Мажбурий ижро бюроси Самарқанд туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туманлараро судининг қарздор Ф.Ю. ҳисобидан ундирувчи Г.Қ. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Бу бўйича қарздор Ф.Ю. тегишли огоҳлантиришларга қарамасдан алимент тўловларини тўламаганлиги сабабли 9 миллион 511 минг сўм алимент қарздорлиги келиб чиққан.

     Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Ўзбекистлон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюроси

Пастдарғом туман бўлими.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM