Пастдарғомда 100 ўринли замонавий боғча фойдаланишга топширилди 

Пастдарғом тумани Зангибойи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан давлат-хусусий шерикчилик асосида “Feruza kichkintoylari” номли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Ўроқов, туман ҳокимининг ўринбосари Умид Назаров ҳамда кенг жамотчилик вакиллари иштирок этди.
 Лойиҳа қиймати 2 миллиард 895 миллион сўмни ташкил этувчи  ушбу мактабгача таълим ташкилоти 100 нафар болажонларни тарбиялашга мўлжалланган. Муассаса Мактабгача таълим вазирлигининг  2 миллиард 145 миллион сўм имтиёзли кредити ҳамда тадбиркорнинг 750 миллион сўмлик маблағлари ҳисобига бунёд этилди.  
 Замонавий бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин аттракционлари, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM