Махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Пастдарғом туманиздаги ФВДТ таркибига кирувчи ФМ хизматларининг саф кўриги ҳамда махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. 

Ўқув машғулоти давомида доимий тайёргарликдаги тузилмаларга «Йиғин» сигнали берилиб, уларнинг тайёргарлиги, махсус асбоб-анжомларининг шайлиги, техникаларнинг етарли миқдорда ЁММ билан таъминланганлиги саф кўриги орқали кўриб чиқилди. 

Махсус-тактик ўқув машқи давомида туман ҳудудида жойлашган Мустақиллик байрами ўтказилиши режалаштирилган туман  марказида “Янги Ўзбекистон” майдони ёнидаги бинода жабрланган фуқарога  биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда бинода содир бўлган ёнғинни туман Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчи ходимлари томонидан бартараф этилиши кўрсатиб ўтилди.

Ушбу машғулотда туман ҳокимлиги ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул вакиллар қатнашдилар. Улар томонидан фавқулодда вазиятлар юзага келган вазиятларда тегишли чоралар кўрилиши учун зарурий кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM