Пастдарғомда 37 маҳалла аҳолиси тоза ичимлик сувига муҳтож

Пастдарғом туманида бугунги кунда 334 минг нафардан ортиқ аҳолидан 245 минг нафари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, таъминланиш даражаси 73,9 фоизни ташкил этади.

Бу ҳақда Пастдарғом тумани маданият уйида туман ҳокими Шунқор Худайбердиев иштирокида “Олис ҳудудлар аҳолисининг ичимлик сувига бўлган талаби қандай қондирилмоқда” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда сўз борди. Очиқ мулоқотда журналистлар, блогерлар, депутатлар  ҳамда тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Бугунги кунда туманда 140 та сув иншоот мавжуд ҳамда Жума шаҳри ва Чархин шаҳарчаларида марказлашган сув иншоотлари мавжуд.

Бугун туманда “Қаршиобод”, “Ўрта Чархин”, “Имомжон қадимий ёдгорлиги”, “Бахшибойи”, “Равот”, “Тўртайғир”, “Юқори боғанали”, “Чандир”,  “Ағрон”, “Боғанали”, “Қораманғит”, “Эсабой”, Бобур номли, “Корасув”, “Уску”, “Қатортерак”, “Олмазор”, “Оқманғит”, “Парчақора”, “Янги обод”, “Тўқбой”, “Болдир”, “Галатут”, “Гумбаз”, “Навбаҳор”, “Янгиқишлоқ”, “Маданий юриш”, “Ўрикзор”, “Тинчлик”, “Ўтарчи”, Зангибойи каби 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида тоза ичимлик суви муаммоси бор. Бугунги кунда ушбу маҳаллларда сув иншоотларини қуриш бўйича туман ҳокимлиги ташаббуси билан бургулаш машинаси олиб келиниб,   ҳозиргача  6 тасида яъни Зангибойи, Ўрта Чархин, Имомжон қадимий ёдгорлиги, Қаршиобод, Бахшибойи, Галатут маҳалла фуқаролар йиғинларида сув чиқариш артезиан қудуқлари ковланиб, ичимлик суви чақрилди.

Шунингдек, тумандаги маҳалларда жами  ичимлик сув тармоклар узунлиги 299,01 километрни ташкил этади ва шундан  60,66 километри таъмирталаб.

Бугунги кунда  “Самарқанд сув таъминот” МЧЖ Пастдарғом туман филали балансида оқова сув яъни канализация тармоқлари ва иншооти мавжуд эмас. Шуларни эътиборга олган холда 2021-24 йилларда туман маркази Жума шаҳри хамда Чархин  шаҳарчасида тозалаш иншооти ва канализация тармоқлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Балхиён МФЙдаги  кўп каватли уйларни Самарқанд шаҳар оқова сув тармоқларига  улаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

“Обод кишлоқ, обод маҳалла” дастури ижроси юзасидан тумандаги “Илм” маҳалласида мавжуд сув иншооти реконструкция қилинмоқда ҳамда янги сув иншооти ва  4,5 километр масофадаги ичимлик суви тармоқлари, “Тўрттом” маҳалласида ҳам мавжуд сув иншооти реконструкция қилинмоқда ҳамда янги сув иншооти ва  4,5 километр масофадаги ичимлик суви тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилиши якунланмоқда. 

Тумандаги Чархин марказий сув иншоотидан ҳозирги кунда шу ҳудуддаги 2612 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда. Чархин марказий сув иншооти эскириб қолганлиги, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда муаммо ва қийинчиликлар туғилаётганлиги боис 2021 йилда Чархин марказий сув иншооти тўлиқ реконструкция қилиниб, 9 километр масофадаги эски сув тармоқлари қайтадан таъмирланади. Ҳозирги кунда лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM