Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси огоҳлантиради! 

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 08:00дан 17:00га қадар Пастдарғом туманидаги “Хончорбоғ” подстанциясининг Т-1 ва Т-2 трансформаторларида режали техник текширув ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши кузда тутилган.

Шу муносабат билан, кўрсатилган вақт ичида туманнинг “Элбек”, “Хончорбоғ”, “Тўрттом”, “Навбаҳор”, “Меҳнат”, "Парчақора" ва “Санчиқул” маҳаллалари электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.

Пастдарғом туман электр таъминоти корхонаси келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKT