Пастдарғом туманида 2021 йил қарийб 1 триллион сўмлик 74 та лойиҳа амалга оширилади

Пастдарғом туманида 2021-2022 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш дастури доирасида қиймати 3 160,9 миллиард сўм бўлган жами 78 та лойиҳаларни амалга ошириши ҳамда 2600 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Шундан 361,3 миллиард сўм ўз маблағи, 42,5 миллиард сўм банк кредити, 46,3 миллион доллар хорижий кредит, 208,5 миллион доллар хорижий инвестиция маблағларини ташкил этади.
Жумладан, 2021 йилда 899,4 миллиард сўмлик  74 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 1142 та янги иш ўринлари яратилади. 
Хусусан, жорий йил иккинчи чорак якуни билан қиймати 123,1 миллиард сўм бўлган 32 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, амалда қиймати 239,2 миллиард сўм бўлган 39 та лойиҳалар амалга оширилди ва 279 та янги иш ўринлари яратилди.  

- саноат соҳасида  42,5 миллиард сўмлик 17 та лойиҳада 120 та иш ўрни;
- хизмат соҳасида 19,4 миллиард сўмлик 13 та лойиҳада 85 та иш ўрни;
- қишлоқ хўжалигида 74,2 миллиард сўмлик 9 та лойиҳада 74 та иш ўрни.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM