Фарзанди таъминоти учун 26 миллион сўм тўлашдан бош тортган отага қамоқ жазоси қўлланилди

Фуқаролик ишлари Пастдарғом туман судининг 2018 йил 5 февралдаги қарори асосан қарздор У.И.дан ундирувчи Ф.У.нинг фойдасига фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан  ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Қарздор У.И.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилинганда бугунги кун ҳолати ҳолатига 26 млн. 910 минг сўмни ташкил қилган.
Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор бир неча марта огохлантирилган бўлсада, маъсулиятсиз ота ҳар хил важлар билан қарздорликни йиллар давомида тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли, 12.06.2021 йилда Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКтнинг 47(4)-моддаси тартибида қарздорга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик иши жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига топширилди.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди вақарздор У.И. асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди. 

Соҳиб ЭРНАЗАРОВ,
МИБ Пастдарғом туман 
бўлими бошлиғи.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM