Электр токидаги узилишларга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди

Ҳурматли ватандошлар!

Бугунги кунда айрим ижтимоий тармоқларда электр энергияси таъминотидаги узилишлар ҳақида хабарлар қўйилмоқда. Албатта, бу ишлаб чиқаришда ва кундалик ҳаётда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, энергия таъминоти тизими қандай ишлашини, унга боғлиқ бўлган ва узилишларга олиб келиши мумкин бўлган омилларни тўлиқ тушунишимиз керак.

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ушбу мавзуларда тез-тез маълумотлар бериб боради, аммо ҳар бир узилиш ҳолати норозиликни келтириб чиқаради ва афсуски, баъзан етарлича тортишувлар бўлишини тўғри тушунаман.

Негаки соҳада ҳар қандай об-ҳаво ва куннинг ҳар қандай вақтида хонадонингизда электр энергияси бўлиши учун таъминот билан боғлиқ ҳар бир узилишларни имкон қадар тезроқ бартараф этишгга қўлларидан келган барча ишларни қиладиган фидокорона инсонлар меҳнат қилишади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексининг кенг кўламли тизими ходимларидан ҳеч бири электр таъминотидаги узилишлардан манфаатдор эмас, ҳар биримиз ўз ўрнида меҳнат қилиб, умумий ишимизнинг асосий мақсади – халқимиз ва мамлакатимиз иқтисодиётини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашдан иборатдир.

Аммо энергия таъминоти тизимида бу анча мураккаб жараён. Ускуналар техник хизмат кўрсатиш ва модернизация ишларининг кечикишига чидай олмайди. Улар эскиради ва натижада шу каби носозликларга олиб келади. Бундан ташқари, эски ускуналар шунчаки янги қувватларга бардош бера олмайди. Бу эса бугунги кунда 25 йилдан ортиқ вақт давомида энергетика тизимининг ҳолатига етарлича эътибор берилмагани натижасидир. 

Айнан энергетика тизимини босқичма-босқич янгилаш мақсадида 2019 йил бошида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ташкил этилди. Сўнгги икки ярим йил ичида соҳада катта ишлар амалга оширилди. Аммо, йигирма беш йиллар давомида ишлаб келган ва эскириб улгурган ускуналарни қисқа фурсатларда янгилашнинг имкони йўқ. Мен ҳозирда Энергетика вазирлигининг электр тармоқларини модернизация қилиш, янги электр станцияларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш ва энергия тежайдиган, яъни унчалик қиммат бўлмаган ускуналарни жорий этишга қаратилган лойиҳаларини санаб ўтмоқчи эмасман. Чунки, ушбу маълумотлар ҳақида батафсил Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган.

Шнингдек, мен одамлар ижтимоий тармоқларда уларга тўсқинлик қилаётган муаммолар ҳақида гапирмасликлари ҳақида сўзламоқчи эмасман. Мен бошқа масала ҳақида – вазиятни тўғри тушуниш, олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасидаги ўзгаришларни тўғри таҳлил қилишларини истардим. Масалан, 5 йил олдин ҳам Самарқанд ва Бухоро сингари тарихий ва сайёҳларга бой шаҳарларда электр энергиясининг узилиши бир неча кун ва белгиланган жадвалда давом этар эди. Бугунги кунда, тизимда юзага келаётган муаммоларни ўртача 1-2 соатда ёки ҳатто ундан ҳам камроқ муддатда ҳал қилаётган таъмирлаш бригадаларига яна бир бор раҳмат дейман. Улар бировнинг хатосини тузатгани учун эмас, балки улар энергетика тизимида қандай ишлашини билганим учун мен уларга чин дилдан ташаккур айтаман. Улар эскирган симларни янгилаш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш, яъни электр энергиясини ишлаб чиқариш учун қанча иш қилиш кераклигини тушунишади. 

Улар бу муаммоларга бир қанча омиллар таъсир қилишини, жумладан гидроэлектр станцияларнинг самарадорлигига таъсир қилувчи сув танқислигини тушунадилар. Бизнинг мамлакатимизда ҳам кўплаб мамлакатларда юзага келадиган кенг кўламли электр энергиясидаги узилишлар содир бўлмаслиги учун бу ҳақда қизиқишади, ўқишади ва бундай ҳолатни олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини таҳлил қилишмоқда. Мен бугун нафақат норозиликларни, балки вақтинчалик узилиш сабабларини ва мамлакатимизда барқарор энергия таъминотимиз учун кўрилаётган чораларни тушунгизни истардим. 

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродованинг телеграм канали.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM