Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарларида 3-4 баллик зилзила қайд этилди

Тожикистонда рўй берган 6 баллик зилзила кучи пойтахт Тошкент ва бошқа вилоятлар марказларида сезилди. 

ФВВ Сейсмологик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 10 июль куни Тошкент вақти билан соат 07:14да Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди.

Зилзила координаталари: 38,77 градус шимолий кенглик; 70,76 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 307 км жанубий-шарқда жойлашган.

  • Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи:
  • Фарғона шаҳрида 3-4 балл, 199 км.
  • Гулистон шаҳрида 3-4 балл, 256 км.
  • Наманган шаҳрида 3-4 балл, 260 км.
  • Андижон шаҳрида 3-4 балл, 262 км.
  • Жиззах шаҳрида 3 балл, 294 км.
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 307 км.
  • Самарқанд шаҳрида 3 балл, 342 км.
  • Термиз шаҳрида 3 балл, 351 км.
  • Қарши шаҳрида 3 балл, 432 км.
  • Навоий шаҳрида 2 балл, 486 км.
2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM